Айни пайтда Олмазор тумани марказий кўп тармоқли поликлиникаси тўла рақамлаштирилган
2026-06-05 15:30:00 / Янгиликлар
Албатта, бу каби янгиликлар тиббиёт ходимлари ҳамда аҳоли учун кенг қулайлик яратмоқда. Хусусан, тиббий менежер муассасага келган фуқароларга, мурожаат туридан келиб чиқиб, электрон навбат олишига, кекса ҳамда ёрдамга муҳтож кишиларнинг шифокор қабулига киришига кўмаклашяпти. Умуман, у бемор маршрутини белгилаб бермоқда.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.
Эслатиб ўтамиз: пойтахтимизда жами 2060 та тиббиёт муассасаси бўлиб, шунинг 1850 дан зиёди хусусий клиникалардир. Ҳозир уларнинг аксарияти электрон тизим асосида иш олиб бормоқда.
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қарашли даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган 23 минг нафар шифокор, фармацевт ва ҳамшираларнинг барчаси рақамли тизимдан унумли фойдаланиш кўникмасига эга.
ССВ Матбуот хизмати.
