Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази қошида махсус Call-марказ
2026-06-05 10:15:00 / Янгиликлар
Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази қошида махсус Call-марказ фаолияти йўлга қўйилди.
Ушбу хизмат фуқароларга наркология соҳасига оид зарур маълумот ва маслаҳатларни тезкор ҳамда қулай тарзда олиш имкониятини яратади.
Эндиликда мамлакатимизнинг исталган ҳудудида яшовчи фуқаролар шифохоналарга бориш ёки марказга шахсан мурожаат қилиш заруратисиз Call-марказ орқали малакали мутахассислардан тиббий ва психологик маслаҳат олишлари мумкин. Хизмат ҳафтанинг етти куни, 24/7 режимида ишлайди.
