Президентимизнинг Қурбон ҳайити арафасида эълон қилинган қарори 10 минг нафар бемор бола тақдирини ўзгартириши кутилмоқда
2026-05-30 11:30:00 / Янгиликлар
Президентимизнинг Қурбон ҳайити арафасида эълон қилинган қарори 10 минг нафар бемор бола тақдирини ўзгартириши кутилмоқда. Бу эса шунча хонадонга бахт ва қувонч улашилишини англатади.
Эътиборлиси, ана шу имкониятдан фойдаланувчиларнинг камбағал ёки эҳтиёжманд оила фарзандлари бўлиши талаб этилмайди. Энг муҳими, қарор доирасида тиббий текширув, даволаш ва операция жараёнлари аллақачон бошлаб юборилди.
ССВ Матбуот хизматининг Болалар миллий тиббиёт марказидан тайёрлаган видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
