Фарзанд хасталиги ҳар бир ота-она учун жиддий синов
2026-05-28 10:15:00 / Янгиликлар
Фарзанд хасталиги ҳар бир ота-она учун жиддий синов. Айниқса, бундай паллада жигарбандига ёрдам бера олмаслик янада оғир.
Қувонарлиси, Президентимизнинг Қурбон ҳайити арафасида қабул қилинган қарори юртимиздаги кўплаб оилалар қатори пойтахтлик Анвар Тўлаганов хонадонига ҳам қувонч олиб кирди.
Ушбу ҳужжат доирасида туғма юрак нуқсони билан дунёга келган 4 ёшли Сулаймон Болалар миллий тиббиёт марказида бепул операция қилинадиган бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
