Она сути — гўдаклар учун энг мукаммал озуқа
2024-07-23 10:35:00 / Янгиликлар

Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача истисносиз кўкрак сути билан парваришлашни муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларга кенг урғу берилган. Табиийки, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда оммавий тарғиботнинг аҳамияти катта.
Бугун пойтахтимизда БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан вазирлик Матбуот хизмати ва ОАВ ходимлари учун ўтказилаётган семинар соҳа вакилларининг бу борадаги билим ҳамда тушунчаларини бойитишга қаратилган.
Табдирни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э. Баситхонова ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Г.Ижумба кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг соҳа вакилларининг мавзу юзасидан маърузаларига навбат берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
