Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида Франциянинг дунёга машҳур муассасаси
2026-05-22 10:50:00 / Янгиликлар
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида Франциянинг дунёга машҳур муассасаси билан биргаликда “Gustave Roussy International — Uzbekistan” лойиҳаси ишга туширилди.
Айтиш жоизки, икки давлат Президентларининг Париж шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари жараёнида унинг тамал тоши қўйилган эди.
Хўш, лойиҳадан кўзланган асосий мақсад нимадан иборат?
Онкология хизматига қандай янгиликлар татбиқ этилади?
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
