Тиббиётни рақамлаштириш жараёнида IТ-оператор ҳамшираларининг ўрни беқиёс
2026-05-15 17:20:00 / Янгиликлар
Тиббиётни рақамлаштириш жараёнида IТ-оператор ҳамшираларининг ўрни беқиёс. Шу боис уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий йилдан бошлаб йўлга қўйилган “Соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғини бўйича йилнинг энг яхши IТ-оператор ҳамшираси” кўрик-танлови ҳам шу мақсадга қаратилгани билан диққатга сазовор.
Яқинда мазкур мусобақа юқори савияда ўтказилди ва ғолиблар муносиб тақдирланди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
