Янги тартиб: Қайси тоифадаги беморлар давлат маблағлари ҳисобидан йўлланма асосида даволаниши мумкин?
2026-05-15 11:50:00 / Янгиликлар

Унга кўра, тиббиёт ташкилотларида йўлланма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам қуйидагиларга кўрсатилади:
туман (шаҳар) даражасида – аҳолининг барча тоифаларига;
ҳудудий даражада — имтиёзли беморларга (2026 йил 1 июлдан бошлаб давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда амалиётга татбиқ этилади);
республика даражасида — имтиёзли беморларга (2027 йил 1 январдан бошлаб тегишли аҳоли тоифаларига нисбатан қўлланилади).
2027 йил 1 январдан бошлаб:
сўнгги бир йил давомида камида олти ой жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўлаганлар;
Солиқ кодексига мувофиқ меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун белгиланган миқдорларда солиқ тўлаган шахслар;
вояга етмаганлар, таълим ташкилотлари ўқувчи-талабалари, ҳомиладор аёллар ва икки ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган шахслар, меҳнат органларида ишсиз сифатида расмий рўйхатдан ўтганлар, давлат пенсиясини олувчилар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари учун давлат тиббий суғуртаси тизимида юқори технологик тиббий ёрдам бепул амалга оширилади.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган аҳоли қатлами Президентимизнинг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарори 3-бандида келтирилган.
Давлат бюджети ҳисобидан тиббий ёрдам олиш учун беморлар ўзи бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасига мурожаат қилади.
Имтиёзли беморлар тиббиёт ташкилотларига электрон ахборот тизимида тасдиқланадиган йўлланмалар асосида йўналтирилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
