Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
2024-07-15 11:20:00 / Янгиликлар

хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган);
Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим ташкилотларидан;
хорижий олий таълим ташкилотларининг Ўзбекистондаги филиалларидан;
Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш 15 июлдан 5 августга қадар my.uzbmb.uz сайтининг “O‘qishni ko‘chirish (xorijiy va nodavlat)” бўлими орқали амалга оширилади.
Бунда талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.
Изоҳ: Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасалариаро ўқишни кўчириш бўйича аризалар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг transfer.edu.uz сайти орқали қабул қилинади.
