Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг чет эл клиникалари ва тиббиёт муассасалари
2026-04-30 11:45:00 / Янгиликлар
Муҳими, марказ дунёнинг турли бурчакларидан келган чет эллик мутахассислар учун жалб қилувчи масканга айланган. Шу кунларда бу ерда Москва дерматовенерология ва косметология илмий-амалий маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Андрей Львов бўлиб турибди.
Тажрибали мутахассис Европа дерматолог ва психиатрлар жамияти Кенгаши аъзоси, Халқаро дерматология жамияти аъзоси, Германия дерматологик жамиятининг мухбир аъзоси ҳисобланади.
А. Львов бу галги сафари чоғида Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида оғир беморларни кўрикдан ўтказмоқда. Муҳими, бу жараёнлар консилиум шаклида ташкил қилиниб, маҳаллий мутахассислар учун тажриба алмашиш майдонига айланяпти.
Етук мутахассис иштирокидаги маърузалар эса шифокорларимизга жаҳон тиббиётидаги янгиликлар, ташхислаш ва даволашнинг инновацион усулларини ўзлаштириш имконини бермоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
