ОАВ вакиллари диққатига!
2026-04-25 15:20:00 / Янгиликлар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика тез тиббий ёрдам маркази томонидан «103» хизматида олиб борилаётган ислоҳотлар, бу йўналишда амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Унда вазирлик масъуллари, марказ вакиллари ва соҳа ходимлари иштирок этади. Тадбирда журналистларнинг барча саволларига масъуллар томонидан атрофлича жавоб берилади.
Ўтказиш вақти: 2026 йил 27 апрель куни соат 10:00 да.
Манзил: Янгиҳаёт туманида жойлашган 13-сонли подстанция биноси.
Журналистлар соат 09:30 да Соғлиқни сақлаш вазирлиги биносидан олиб кетилади.
Матбуот анжуманига барча ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф этилади.
Рўйхатдан ўтиш учун: 903460746; 909447811
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
