Бирдан тобимиз қочса ёки тиббий кўрикдан ўтиш зарурати туғилса, биринчи навбатда, қаерга мурожаат қиламиз?
2024-07-04 14:25:00 / Янгиликлар
Бирдан тобимиз қочса ёки тиббий кўрикдан ўтиш зарурати туғилса, биринчи навбатда, қаерга мурожаат қиламиз? Албатта, яшаш ҳудудимизга хизмат кўрсатадиган оилавий поликлиникага. Шу нуқтаи назардан, бирламчи бўғиннинг юраги ҳисобланган ушбу муассасаларни тез, ҳар томонлама қулай ва самарали тизимига айлантириш тиббиётимиздаги ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан ҳисобланади.
Ушбу вазифани амалга оширишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини рақамлаштириш ҳал қилувчи роль ўйнайди. Шундан келиб чиқиб, республикамиз бўйлаб "Электрон поликлиника", "Электрон рецепт" дастурлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу электрон тизимларнинг самарадорлиги Шайхонтоҳур туманидаги оилавий поликникалар мисолида кўрсатилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
