“Табассум ҳадя этамиз” халқаро фонди иштирокидаги хайрия акцияси Болалар миллий тиббиёт марказининг Оролбўйи
2026-04-19 09:30:00 / Янгиликлар
“Табассум ҳадя этамиз” халқаро фонди иштирокидаги хайрия акцияси Болалар миллий тиббиёт марказининг Оролбўйи минтақасидаги болалар касалликлари бўйича тиббиёт клиникасида муваффақиятли якунланди.
Дунёга машҳур пластик жарроҳ Ҳасан Баиев раҳбарлигида 80 нафарга яқин ўғил-қизларда юқори технологик пластик жарроҳлик амалиётлари бажарилди. Муҳими, бу ташаббус орқали болаларга тенгдошлари каби соғлом, эркин ва табассум билан ҳаётга қадам қўйиш имкони тақдим этилди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан Нукус шаҳридан тайёрланган видеолавҳада бу ҳақда батафсил сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
