Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида инсон қадрини улуғлаш алоҳида ўрин тутади
2026-04-18 09:10:00 / Янгиликлар
Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида инсон қадрини улуғлаш алоҳида ўрин тутади. Рамазон ойида Президент ташаббуси билан 6 минг нафар эҳтиёжманд беморни “Вақф” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан даволаш ҳамда уларда жарроҳлик амалиётларини ўтказиш бошланиши шу йўналишдаги эзгу саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди.
Тиббиёт муассасаларимизда акция доирасидаги хайрли ишлар ҳозир ҳам давом эттирилмоқда. Жумладан, Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ҳам.
Бу ерда қандай мураккаб амалиётлар бажарилди?
Беморларнинг операциядан кейинги ҳолати қониқарлими?
Улар бу хайрли ишдан мамнунми?
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
