Самарқанд шаҳри мезбонлик қилаётган Туркий давлатлар онкологларининг II Конгресси давом этмоқда
2026-04-09 11:00:00 / Янгиликлар
Унда Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Кемал Мемишоглу сўзга чиқиб, кейинги йилларда икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари бутунлай янги босқичга кўтарилаётгани, Ўзбекистон Туркия учун яқин дўст, ишончли ҳамкор эканлиги ҳамда халқларимиз ўртасида қардошлик ришталари янада мустаҳкамланаётганини алоҳида қайд этди.

Айниқса, икки мамлакат етакчиларининг ўзаро ташрифлари ва конструктив мулоқотлари тиббиёт йўналишида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун замин яратмоқда.
Туркия Соғлиқни сақлаш вазири бугунги конгрессдан салмоқли натижалар кутилаётганини таъкидлаб, унинг ишига муваффақиятлар тилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.







