Яқинда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказида яна бир мураккаб жарроҳлик амалиёти ўзлаштирилди
2026-04-08 15:15:00 / Янгиликлар
Яқинда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказида яна бир мураккаб жарроҳлик амалиёти ўзлаштирилди. Яъни қон гуруҳи мос келмаган ҳолатда буйрак кўчириб ўтказиш операцияси муваффақиятли бажарилди.
У нимаси билан ноёб ва мураккаб ҳисобланади?
Амалиёт қайси мезонлар асосида ўтказилди?
Бемор ва донорнинг ҳозирги аҳволи қониқарлими?
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
