Тез тиббий ёрдам хизматида ҳар сония қадрли, ҳар дақиқа ғанимат
2024-06-28 15:00:00 / Янгиликлар
Тез тиббий ёрдам ходимларини кўпинча халоскорлар, деб атаймиз. Жонимиз оғриганида биринчи бўлиб шу соҳа вакилларидан нажот кутамиз.
Аммо уларнинг меҳнатини ҳамиша қадрлаяпмизми? Ҳурматини ҳар доим ҳам жойига қўя оляпмизми?
Шифокору ҳамшираларга удағайлаган, уларга мушт ўқталган, “Тез ёрдам” машиналари ҳаракатланишига йўл бермаган ёки ёлғон ва асоссиз чақириқлар билан уларни овораю сарсон қиладиган айрим кимсалар бу видеороликдан тегишли хулоса чиқаради, деган умиддамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
