Бу йил 894 мингдан ортиқ абитуриент ўқишга ҳужжат топширди
2024-06-26 16:05:00 / Янгиликлар
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг маълум қилишича, 2024/2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида қатнашиш учун 894 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

Абитуриентларнинг жорий ва аввалги йиллар битирувчилар бўйича тақсимоти:
жорий йил битирувчилари – 410 334 нафар;
аввалги йиллар битирувчилари – 483 945 нафар.
Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:
эркаклар – 431 806 нафар;
аёллар – 462 473 нафар.
Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
ўзбек тили –784 458 нафар;
рус тили – 84 774 нафар;
қорақалпоқ тили – 22 534 нафар;
бошқа тиллар – 2 513 нафар.
Маълумот учун, 2023/2024 ўқув йили учун 1 млн. 18 минг, 2022/2023 ўқув йили учун 1 млн. 214 минг талабгор ўқишга ҳужжат топширган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
