Асилбек Худаяров томонидан айтилган иқтибослар:
2024-06-25 18:25:00 / Янгиликлар

Ўқув жараёни ҳақида:
5-, 6-курсни яхши тамомлаган талабаларни нуфузли иш ўринларига вазирлик томонидан тавсия қилиш амалиётини жорий қилишни таклиф қиламан.
Ишга жойлашиш жараёни ҳақида:
Агар ёш мутахассисларни ишга жойлашишлари бўйича таъмагирлик ҳолатлари кузатилса, тўғридан тўғри вазирга мурожаат қилиш имконияти яратилади. Вакант лавозим мавжуд бўлганда, муносиб ёш кадрнинг ишга жойлашишини таъминлаймиз.
Чет тили ва мутахассислик ҳақида:
Албатта, чет тилини билиш муҳим. Лекин талаба малакали мутахассис бўлиб етишиши учун, аввало, тиббий билим ва кўникмаларни яхши ўзлаштириши зарур.
Сунъий интеллект ҳақида:
Келажакда сунъий интеллект билан ишламайдиган давлат идораси қолмайди. Ўйлайманки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу борада илғорлардан бўлади.
