Пойтахтимизда "БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажариш
2024-06-24 18:10:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон 2026 йил охирига қадар ОИВ, сифилис ва гепатит В нинг онадан болага юқишини йўқ қилиш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиб, ушбу мақсадга, шу жумладан гепатит В га қарши курашиш бўйича оралиқ мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун салмоқли ишлар олиб борди.
Иммунизация бўйича Европа экспертларининг техник маслаҳат гуруҳи Ўзбекистон гепатит В га қарши курашиш бўйича минтақавий мақсадли кўрсаткичларга эришганини тасдиқлади.
Бугунги тадбирда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге Ўзбекистоннинг гепатит В га қарши курашиш бўйича минтақавий мақсадли кўрсаткичларга эришганини тасдиқловчи сертификатни тантанали равишда топширди.
Таъкидлаш лозимки, Европа ва Марказий Осиё минтақаларида ушбу мақсадли кўрсаткичларга саноқли давлатларгина, аниқроғи, Беларусь, Грузия, Италия, Қирғизистон, Нидерландия, Молдова, Туркманистон ва Буюк Британия эришган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
