Муборак Рамазон ойида Президентимиз ташаббуси билан 6 минг нафар эҳтиёжманд беморни “Вақф” хайрия жамоат фонди
2026-03-12 10:50:00 / Янгиликлар
Муборак Рамазон ойида Президентимиз ташаббуси билан 6 минг нафар эҳтиёжманд беморни “Вақф” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан даволаш ва уларда жарроҳлик амалиётларини ўтказиш давом этмоқда.
Буни Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида қатор юқори технологик операциялар бажарилаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин.
Хўш, ҳозирга қадар ушбу муассасада қанча бемор даволанди?
Қайси турдаги юқори технологик муолажалар ўтказилди?
Беморларнинг ҳолати қониқарлими?
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
