Мамлакатимиз бўйлаб Рамазон шукуҳи кезиб юрган айни кунларда Президентимизнинг тегишли қарори
2026-03-06 15:30:00 / Янгиликлар
Мамлакатимиз бўйлаб Рамазон шукуҳи кезиб юрган айни кунларда Президентимизнинг тегишли қарори асосида эҳтиёжманд юртдошларимиз саломатлигини тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Бир неча беморларда эса юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
