Эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олди олинади
2026-03-04 09:30:00 / Янгиликлар

Унга кўра:
2027 йилдан ҳар иккала тараф камида 21 ёшга тўлганда 1-маротаба никоҳ тузган ёш оилалар учун:
давлат томонидан қўшимча имтиёз ва бошқа шаклдаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади;
ушбу оилалар Ижтимоий реестрга киритилганда, оилалар аъзоларига тақдим этиладиган молиявий кўмаклар (субсидия, ссуда, грантлар) қонунчиликда белгиланган миқдорлардан 1,5 бараварга оширилган ҳолда берилади;
никоҳ шартномасини тузган никоҳланувчилар никоҳни қайд этиш учун белгиланган давлат божидан озод этилади.
Шунингдек, ҳужжатга кўра, ҳомиладор талаба-қизларга ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга олий таълим олиш учун “иккинчи имконият” яратиш мақсадида 2026/2027 ўқув йилидан:
курсдан курсга қолган ёхуд талабалар сафидан чиқарилган шахсларга, истисно тариқасида, фанлар фарқини қайта ўзлаштириш шарти билан таълимни давом эттириш имкони яратилади;
талабалар фанлар фарқини мустақил ўзлаштириши учун қўшимча муддат берилади ва бошқа зарур шарт-шароитлар ташкил этилади.
Шунингдек, вояга етмаган шахслар билан никоҳ тузишга даъват этганлик (қизиқтирганлик) ва уни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.
2026 йил 1 сентябрдан никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчилик ёки никоҳ тузиш тартибини бузишга оид ҳуқуқбузарликлар учун ундирилган жариманинг 15 фоизи бундай ҳолат ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантиришга йўналтирилади.
