Бутунжаҳон қон донорлари куни 20 йилдан буён нишонланади
2024-06-12 20:10:00 / Янгиликлар

Маълумотларга кўра, 169 та давлатда 13 300 та қон марказлари мавжуд, жами 79 та давлатда миллий қон заҳирасининг 90% дан кўпроқ қисми ихтиёрий беғараз донорлар эвазига тўлдирилади.
Бу йил Бутунжаҳон қон донорлари куни 20-бора нишонланар экан, дунё бўйлаб қон донорларига йиллар давомида инсонлар ҳаётини сақлаб қолганлари учун миннатдорлик билдириш ҳамда донорликнинг беморлар ва инсоният учун қанчалар муҳим эканини яна бир бор таъкидлаш имкони туғилади. Бу, шунингдек, хавфсиз қон қуйишни кенг тарғиб қилиш учун яна бир фурсатдир.
Ўз ўрнида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам мамлакатимиздаги барча қон донорларига миннатдорлик билдириб, уларнинг аҳоли саломатлигини яхшилаш борасидаги юксак фидойилигини қадрлашини таъкидлайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
