ТЕЗКОР: Тиббиёт йўналишига ўқишга киришда имтиёз берувчи миллий сертификат натижалари эълон қилинди
2024-06-12 14:55:00 / Янгиликлар

Талабгорлар ўз натижаларини my.gov.uz сайтининг “Менинг аризаларим” бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин.
Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:
70 баллдан юқори балл — А+ даража;
65 – 69,9 балл — А даража;
60 – 64,9 балл — Б+ даража;
55 – 59,9 балл — Б даража;
50 – 54,9 балл — C+ даража;
46 – 49,9 балл — C даража.
Маълумот учун, сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:
А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
Б+, Б, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
А+, А, Б+, Б, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.
Шунда кимё фанидан миллий сертификатга эга абитуриент тиббиёт йўналишига ҳужжат топширган бўлса, тўплаган балига кўра, мазкур мутахассислик фани бўйича максимал балл ёки пропорционал балл олиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
