Бухоро тиббиёт йўналишидаги халқаро талабалар форумига мезбонлик қилди
2026-02-23 18:15:00 / Янгиликлар

Анжуман тиббиёт соҳасида таҳсил олаётган хорижий ёшларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, улар ўртасида илмий мулоқотни ривожлантириш ҳамда ўзаро тажриба алмашишга хизмат қилди.
Тадбирда мамлакатимизнинг 10 дан ортиқ олий таълим муассасалари билан бирга, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан етакчи университет жамоалари иштирок этди.
Форум доирасида ўтказилган олимпиадада талабалар бир қатор йўналишлар бўйича ўз назарий ва амалий билимларини синовдан ўтказди. Шунингдек, илмий конференция ва семинарлар орқали тиббиётдаги замонавий ёндашувлар ва янги тадқиқотлар муҳокама қилинди. Бу эса ёшлар учун муҳим мулоқот майдони бўлди.
Якунда ғолиб жамоаларга кубок, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


