Тошкент тиббиёт академиясининг 10 та бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 9 та магистратура...
2024-06-07 19:15:00 / Янгиликлар
Тошкент тиббиёт академиясининг 10 та бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 9 та магистратура, клиник ординатура ва малака ошириш мутахассисликлари — жами 19 та таълим дастури Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси (World Federation of Medical Education – WFME) халқаро стандартларига мувофиқлиги бўйича мустақил аккредитация ва рейтинг агентлиги – IAAR томонидан халқаро аккредитациядан ўтказилди.

Бугун Аккредитация ва рейтинг мустақил агентлиги вакиллари томонидан академиянинг ушбу таълим йўналишлари халқаро аккредитациядан ўтганлигини тасдиқловчи сертификатлар тантанали топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.





