Бакалавриат босқичи бўйича Президент ва номли давлат стипендиялари ғолиблари тасдиқланди!
2026-02-03 09:20:00 / Янгиликлар

Танловда иштирок этиб, совриндор бўлмаган талабалар ҳам тегишли ОТТ раҳбари томонидан рағбатлантирилади.
Жумладан:
Президент давлат стипендияси талабгорлари сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 баравари;
номли давлат стипендиялари талабгорлари эса, сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 2 баравари миқдоридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.
- Президент давлат стипендиясига сазовор бўлганлар
- Навоий номли давлат стипендиясига сазовор бўлганлар
- Ислом Каримов номли давлат стипендиясига сазовор бўлганлар
- Беруний номли давлат стипендиясига сазовор бўлганлар
- Улуғбек номли давлат стипендиясига сазовор бўлганлар
- Ибн Сино номли давлат стипендиясига сазовор бўлганлар
- Имом ал-Бухорий номли давлат стипендиясига сазовор бўлганлар
- Ибройим Юсупов номли давлат стипендиясига сазовор бўлганлар
- Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендиясига сазовор бўлганлар
- Бобур номли давлат стипендиясига сазовор бўлганлар
- Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендиясига сазовор бўлганлар
- Абдулла Авлоний номли давлат стипендиясига сазовор бўлганлар.
Маълумот учун, магистратура мутахассисликлари бўйича Президент стипендияси ғолиблари вазирлик Ҳайъатида тасдиқлангандан сўнг эълон қилинади.
