Ҳайъат йиғилиши бошланди. Уни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров олиб боряпти.
2026-01-31 09:15:00 / Янгиликлар
Тадбирда вазир ўринбосарлари, “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ва вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти каби тузилмалар, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва пойтахтда жойлашган тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Жойлардаги студиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ҳудудий бошқармалар, ихтисосшлашган марказлар филиаллари, даволаш муассасалари, соҳа олий таълим муассасалари ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари уланган.
Вазир ўз маърузасида соҳада oли6 бopилaётгaн ислоҳотлар натижадорлиги вa 2026 йилдa aмaлга ошириладиган устувор вазифалар ҳақида тўхталиб ўтмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


