Тиббиёт йўналишида магистратура учун В2 даражасидаги тил сертификати талаби ўзгаришсиз қолди
2024-05-28 14:40:00 / Янгиликлар
Президентнинг тегишли фармонига кўра, магистратура мутахассисликлари ва олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига қабул қилишда хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатлар бўйича тартибга қисман ўзгартириш киритилди.

Унга кўра:
хорижий тиллар йўналишлари бўйича – камида С1 даражасида;
гуманитар, биологик ва турдош фанлар (хусусан, тиббиёт), математика ва статистика, бизнес ва бошқарув, ҳуқуқ, хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар, журналистика ва ахборот, ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳалари бўйича – камида В2 даражасида;
бошқа таълим соҳалари ҳамда маданият ва спорт мутахассисликлари (ихтисосликлари) бўйича – камида В1 даражасида тил сертификатлари талаб қилинади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги ўқув йилларида ҳам тиббиёт йўналишида магистратура учун В2 даражасидаги тил сертификати талаб қилинар эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
