7 ёшли Сабрина Жамшидзодага бир эмас, бир нечта туғма юрак нуқсонлари ташхиси қўйилган
2024-05-24 11:55:00 / Янгиликлар
7 ёшли Сабрина Жамшидзодага бир эмас, бир нечта туғма юрак нуқсонлари ташхиси қўйилган. Тожикистонлик шифокорлар қизалоқнинг ота-онасига фарзандини Ўзбекистон Болалар миллий тиббиёт марказига олиб боришни тавсия қилган.
Бу эса ўзбек тиббиётига узоқ-яқин мамлакатларда ҳам катта ишонч билдирилаётганининг амалий тасдиғидир. Айтиш лозимки, юқори технологик жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилиб, бемор қизга еттинчи куни уйига рухсат берилди.
Юқоридаги видеолавҳада ушбу мураккаб операция тафсилотлари ҳақида батафсил сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
