Ёдингизда бўлса, 2025 йил 26 августда Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн
2026-01-22 14:25:00 / Янгиликлар
Ёдингизда бўлса, 2025 йил 26 августда Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн музокаралари давомида бир қатор йўналишлар, хусусан, тиббиётни рақамлаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинган эди.
Орадан ўтган қисқа вақт давомида бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилди. Дастлаб делегациямиз 2 марта Иорданияда бўлиб келди. Яқинда ушбу давлат вакиллари юртимизга ташриф буюрди.
Хўш, ушбу алоқалар доирасида қандай келишувларга эришилди?
DMED тизими меҳмонларда қандай таассурот қолдирди?
Бу давлатнинг телетиббиётни ривожлантириш борасидаги тажрибаси бизга нима фойда беради?
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
