Аввал хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил қилинган “Бошқарувчилар мактаби — 2026”
2026-01-10 09:20:00 / Янгиликлар
Аввал хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил қилинган “Бошқарувчилар мактаби — 2026” махсус ўқув курсларининг навбатдаги манзили Тошкент халқаро Вестминстер университети бўлди.
Таъкидланганидек, бугун замон талабларига мос, янгича фикрловчи, ташаббускор, масъулиятли, муаммоли масалалар ечимига профессионал ва креатив ёндашадиган бошқарувчи кадрлар соғлиқни сақлаш йўналишини трансформация қилишда муҳим ўрин эгаллайди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолаҳада ушбу ўқув машғулотларининг бориши ҳақида батафсил сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
