2017 йилда хусусий шифохоналар сони қарийб 3,5 мингтани ташкил этган бўлса, бугунга келиб улар сони 9 мингдан ортди
2025-12-31 09:05:00 / Янгиликлар
2017 йилда хусусий шифохоналар сони қарийб 3,5 мингтани ташкил этган бўлса, бугунга келиб улар сони 9 мингдан ортди. Юртимизда кўрсатилаётган барча турдаги тиббий хизматларда ушбу секторнинг улуши саккиз йил ичида 10 фоиздан 30 фоизга етди.
Жумладан, айни пайтда лаборатория хизматларининг 40, офтальмология ва оператив офтальмологиянинг 60, ЛОР ва эндоскопик ЛОР хизматларининг 70, стоматологик ташхис ҳамда муолажаларнинг 91 фоизи айнан хусусий клиникалар томонидан кўрсатиляпти.
ССВ Матбуот хизмати томонидан “Йилнома” рукнида тайёрланган навбатдаги видеолавҳа орқали шу йўналишда 2025 йилда эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
