Шундан сўнг энг ҳаяжонли лаҳзалар — “Ҳамшира — 2024” танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди
2024-05-13 17:50:00 / Янгиликлар
Беллашувнинг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 15 нафар соҳа ходими орасидан шаффоф ва адолатли шарт ва мезонлар асосида саралаб олинган уч нафар ҳамширага белгиланган мукофотлар тақдим этилди.

1-ўринни:
МИРСАЪДИЕВА Назокат Мирдавлат қизи — Тошкент вилояти Паркент туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси;
2-ўринни:
ҚОЗОҚБОЕВА Ҳулкар Музаффар қизи — Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими навбатчи ҳамшираси;
3-ўринни:
КИМСАНОВА Озодахон Зафаржон қизи — Андижон вилояти Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими кундузги ҳамшираси эгаллади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
