Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяровнинг
2025-12-24 15:00:00 / Янгиликлар
Таъкидланганидек, жорий йил 1 июлдан бошлаб 15 та туман ва шаҳарда соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели жорий этилди. Давлат бюджети ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланиб, орфан касалликларда дори воситалари билан таъминлаш тартиби ишлаб чиқилди.
Бирламчи бўғин муассасасаларида 18–40 ёшли 12 миллион нафардан зиёд фуқаро профилактикадан, 40 ёшдан катта 7 миллион нафар аҳоли юрак-қон томир касалликлари ва қандли диабет, 800 мингдан ортиғи сил касаллиги бўйича скринингдан ўтказилди.
Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари амалиётига 242 турдаги янги диагностика ва даволаш усуллари жорий этилиб, марказ филиаллари амалиётига 7 та янги диагностика ва 10 та даволаш усули татбиқ этилди.
Шунингдек, жорий йилда тез тиббий ёрдам хизматида илк бор ихчам электромобиллар базасида махсус тез ёрдам бригадалари фаолияти йўлга қўйилди.
Мажлисда соҳани рақамлаштириш борасидаги ишлар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари О.Омонов ҳам сўзга чиқди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
