ССВ: Тошкент давлат тиббиёт университети талабалари 2 та нуфузли олимпиадада ғолиб бўлди
2025-12-24 14:40:00 / Янгиликлар

Унда Ҳиндистон, Озарбайжон, Арманистон, Таиланд ва Миср каби 20 дан зиёд давлатлар қатори мамлакатимиз талабалари ҳам муносиб иштирок этди.
Якунда Тошкент давлат университети талабалари 2 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.
Шу ўринда эслатиб ўтиш керакки, мазкур олий ўқув юрти талабалари пойтахтимизда мамлакатимиз олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал олимпиадасида ҳам муваффақиятли қатнашди.
Юртимизнинг 132 та олий ўқув юртидан 1050 нафардан зиёд талаба иштирок этган ушбу беллашувларда Тошкент давлат тиббиёт университети умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаб, Президент совғаси – 1,5 млрд. сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Маълумот ўрнида: интеллектуал олимпиада доирасидаги “Заковат” ўйини ғолиблари магистратура босқичига имтиҳонсиз қабул қилинади. Шунингдек, стипендия билан таъминланиб, халқаро таълим ва стажировка дастурларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.



