Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида пресс-тур бўлиб ўтмоқда
2025-12-23 14:10:00 / Янгиликлар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар қатнашяпти.
Айни дақиқаларда иштирокчилар Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Бобоев бошчилигидаги вазирлик масъуллари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари, шаҳар ҳокимлиги ва бошқарувчи компания вакиллари ҳамроҳлигида марказнинг янги биноси, унинг имкониятлари, тиббиёт ходимлари ҳамда беморлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишмоқда.
ССВ Матбуот хизмати пресс-тур тафсилотларини онлайн ёритиб боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
