MY.GOV.UZ портали орқали қандай тиббий хизматлардан фойдаланиш мумкин?
2024-05-03 18:35:00 / Янгиликлар

My.gov.uz – ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги “Соғлиқни сақлаш” бўлимида 15 та онлайн хизматларни ўз ичига олади, улар қуйидагилар:
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари маълумотномаларини олиш;
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш;
Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш саломатлик кўрсаткичлари ҳақида маълумот олиш;
Оилавий шифохона шифокори маълумотлари билан танишиш;
Тиббиёт ташкилотларини аккредитация қилиш;
Тиббий ордерни текшириш;
Шифокор қабулига ёзилиш;
Аҳолининг профилактик кўриклар тақвими;
Тиббий маълумотномаларни олиш (083/ҳ шаклдаги);
Профилактик эмланганлик ҳолатини текшириш;
Давлат томонидан бепул бериладиган дори воситалари ҳақида маълумот;
40 ёшдан кейинги юрак қон-томир тизими касалликлари хавфини баҳолаш номограммаси;
Болаларнинг эмланиш тақвими;
Тана вазни ва оғирлиги калькулятори;
COVID-19 га эмлашга ёзилиш ва ҳолатини текшириш.
Шунингдек, порталнинг “Ижтимоий ҳимоя” бўлимида:
Руҳий саломатлик бўйича диспансердан маълумотнома;
Наркология бўйича диспансердан маълумотнома
олиш хизматлари ҳам мавжуд.
ЭСЛАТМА: Ушбу хизматлардан фойдаланиш учун OneID тизимида рўйхатдан ўтиш зарур. Айрим хизматлардан фойдаланиш учун ЭРИ (электрон рақамли имзо) ҳам талаб қилиниши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
