Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган семинар мамлакатимизда 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар бўлиб ўтадиган аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларининг аҳамиятига бағишланди
2025-12-04 16:00:00 / Янгиликлар
Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган семинар мамлакатимизда 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар бўлиб ўтадиган аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларининг аҳамиятига бағишланди.

Бу билан аҳоли тўғрисида маълумотлар олиш, унинг сони ва таркибини жорий ҳисоб-китоб қилиш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва фойдаланилишини ўрганиш, ҳудудларда қишлоқ хўжалиги таркибий ҳолатини баҳолаш ва бошқа қатор мақсадлар кўзда тутилган. Ушбу ижтимоий-сиёсий тадбир тиббиёт ходимларидан ҳам катта масъулият талаб этади.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган шу ҳақдаги видеолавҳа билан яқин вақтларда танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.







