Ўзбекистон Болалар онкологияси маркази мутахассислари Жсстнинг Европа минтақавий бюроси кўмагида ўтказилган Россия болалар онкологлари ва гематологлари жамияти (РОДОГ) Конгрессида иштирок етди
2025-12-01 10:35:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Болалар онкологияси маркази мутахассислари Жсстнинг Европа минтақавий бюроси кўмагида ўтказилган Россия болалар онкологлари ва гематологлари жамияти (РОДОГ) Конгрессида иштирок етди.

Тадбир доирасида Ўзбекистонда болалар саратони бўйича халқаро академик хаб янги истиқболли минтақавий платформалардан бири сифатида еътироф етилди. Хаб фаолияти касбий компетенсияларни ривожлантириш ва болалар онкологиясига замонавий ёндашувларни жорий етишга қаратилган.
Конгрессда соҳанинг асосий мавзулари, жумладан, миллий стандартларни ишлаб чиқиш, епидемиологик тадқиқотлар, даволашда мултидиссиплинар ёндашувлар, паллиатив ёрдам ва инновацион технологиялар муҳокама қилинди.


