Аввал хабар қилганимиздек, пойтахтимизда “XXI асрда аёллар саломатлиги
2025-11-27 11:30:00 / Янгиликлар
Аввал хабар қилганимиздек, пойтахтимизда “XXI асрда аёллар саломатлиги. Она ва боланинг ҳаёт сифати” мавзуидаги Ўзбекистон акушер-гинекологларининг XI Халқаро конгресси бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, соҳани ислоҳ қилиш асносида юртимизда мавжуд барча 230 та туғруқ муассасаси замонавий неонатал ва акушерлик ускуналари билан жиҳозланди ва барча ходимлар улардан фойдаланиш бўйича ўқитилди. Натижада эса чекка ҳудудларда ҳам энг мураккаб амалиётларни бажариш имкони яратилди.
Бу каби натижалар ҳамда олдинда турган вазифалар муҳокама қилинган конгресс тафсилотлари билан ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали танишишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
