Пойтахтимизда “XXI асрда аёллар саломатлиги
2025-11-25 17:00:00 / Янгиликлар
Пойтахтимизда “XXI асрда аёллар саломатлиги. Она ва боланинг ҳаёт сифати” мавзуида Ўзбекистон акушер-гинекологларининг XI Халқаро конгресси бўлиб ўтмоқда.
Унда мамлакатимиздаги соҳа вакиллари билан бир қаторда АҚШ, Россия, Корея Республикаси, Хитой, Испания, Франция, Шотландия, Грузия, Беларусь, Туркия каби 20 дан ортиқ давлатлардан мутахассислар иштирок этмоқда.
Тадбирда таъкидланганидек, юртимизда оналар ва болалар саломатлигини асраш йўналиши мутлақо янгича ёндашувлар асосида ислоҳ қилинмоқда. Бунинг натижаси эса кўрсаткичларнинг яхшиланишида намоён бўлмоқда.
Бу ҳақда батафсил кейинги материалларимиз орқали танишишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
