Қўқон шаҳар ҳокими хизмат кўрсатиш ва тикувчиликка ихтисослашган "Чорчинор" маҳалласи еттилиги ва аҳолиси билан мулоқотда бўлди
2025-10-15 10:10:00 / Янгиликлар
Айни пайтда маҳаллада 7 600 та аҳоли истиқомат қилади, шулардан салкам 10 фоизи маҳалладаги драйвер соҳаларда фаолият юритади. Жорий йил бошидан бери маҳаллада ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига биноан бизнесга биринчи қадам ва ва оилавий тадбиркорлик йўналиши бўйича 2 миллиард сўм кредитлар ва 115 миллион ссуда ажратилган. Натижада ижтимоий ҳимоя реестрида турган 16 та оила камбағалликдан чиқарилган.

Қўқон шаҳар ҳокими маҳалла аҳолиси ва масъуллар билан мулоқотда бўлиб, маҳалла еттилиги фаолиятини самарали ташкил этиш, фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаб берди.
Маруфжон Усмонов мулоқот чоғида аҳолидан келиб тушга мурожаатларни ҳам кўриб чиқиб, масъулларга уй-жой таъмири учун кредит олиш истагида бўлган фуқарога ёрдам кўрсатиш, маҳаллада ёшлар учун стадион барпо этиш учун муносиб жой танлаб топиш бўйича топшириқлар берди.






