Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Қўқон шаҳар ҳокимлиги шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари, баённомалари, топшириқлари ижросини таъминлайди. Қўқон шаҳар ҳокимлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Махкамаси хамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши олдида ҳисоб беради.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги ваколатларининг амалга оширилиши Қўқон шаҳар ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари рахбарлари, шаҳар ҳокимлигининг доимий, муваққат комиссиялари, тегишли қарорлар билан ташкил этилган бошқа ишчи органларнинг ҳамда шаҳар ҳокимлиги аппаратининг ташкилий-амалий иши билан таъминланади.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги фаолияти Қўқон шаҳар ҳокими томонидан ташкил этилади. Қўқон шаҳар ҳокими қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида худуддаги барча органлар, корхоналар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар чиқаради. Қўқон шаҳар ҳокимининг меъёрий тусдаги ёки муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари қарор шаклида қабул қилинади. Қўқон шаҳар ҳокимининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари фармойиш шаклида қабул қилинади.
“Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлариниг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 28 нойбрдаги ПҚ–3407-сон қарорига мувофиқ Қўқон шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиланади.
Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек Қўқон шаҳар ҳокимлигининг бошқарув аппарати тўғрисидаги Низомга амал қилади.
Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, халқ депутатлари Кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ тайёрлайди, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.
Бошқарув аппарати халқ депутатлари Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди
Қўқон шаҳар ҳокимлиги аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститусияси ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлариниг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 28 нойбрдаги ПҚ–3407-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 март 140-сонли қарори билан тасдиқланган "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари аппаратларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича йўриқнома" ҳамда Қўқон шаҳар ҳокимлигининг регламентига амал қилади. Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари бўйича иш юритиш "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида амалга оширилади.
Манзил: 150700, Қўқон шаҳар, Тўрон кўчаси, 1-уй
Тел: 73 542-35-13
Факс: 73 542-35-13
E-mail: info@qoqon.uz
Иш вақти: Душанба-Шанба 09:00 дан - 18:00 гача
Тушлик: 13:00 дан - 14:00 гача
Мўлжал: Агробанк Қўқон филиали
125, 16, 33, 66, 42, 43, 77, 88, 60, 50-автобуслар Қўқон шаҳар ҳокимлиги бекати
