Жамоатчилик кенгаши
Қўқон шаҳрида маҳаллий давлат бошқаруви органлари ва жамоатчилик ўртасида мулоқот ўрнатиш, аҳолига давлат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар устидан самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июль кунги “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари тузиш тўғрисида”ги ПҚ-3837 сонли қарори ҳамда 2020 йил 3 март кунги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-6181 сонли фармонида белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан 2021 йил, 16 декабрда Қўқон шаҳaр ҳокимининг "Қўқон шаҳар хокимлиги ҳузуридаги Жамоат Кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги" 216-11-166-Қ/21 сонли қарори қабул қилинган.
Ушбу қарор билан
1.) Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаг “Жамоатчилик Кенгаши” азолари рўйхати (таркибнинг 55 фоизи нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан ташкил топган)
2.) Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик Кенгаши тўғрисидаги НИЗОМ
3.) Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши аъзоларининг ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ тасдиқланган
4.) Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгашининг 2025 йилга режаси
5.) Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши томонидан ўтказилган тадбирларни ОАВ ва бошқа ахборот манбааларида ёритилиши
