
Маҳалла
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши — фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган, уларнинг ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолиятидир. Фуқаролар маҳаллаларда ўзини ўзи бошқаришга доир ўз конституциявий ҳуқуқини фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларига мувофиқ фуқаролар йиғинлари (вакиллар йиғилиши) орқали амалга оширадилар.


