Қўқон шаҳрида “Аёллар дафтари” тизими бўйича семинар ўтказилди
2026-06-10 10:10:00 / Янгиликлар

Семинарда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, соҳа мутахассислари ҳамда маҳаллаларда фаолият юритаётган масъуллар иштирок этдилар.
Тадбир давомида хотин-қизларга кўрсатиладиган амалий ёрдам турлари, уларни қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда “Аёллар дафтари”нинг еттинчи босқичига киритилган фуқаролар билан ишлашнинг устувор вазифалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари Нигора Эргашева томонидан “Аёллар дафтари”нинг еттинчи босқичига олинган хотин-қизлар билан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан маълумот берилди.
Семинар якунида иштирокчилар билан савол-жавоблар ўтказилиб, таклиф ва мулоҳазалар тингланди. Тадбир хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш борасидаги вазифаларни самарали ташкил этишга хизмат қилди.



