Қўқон шаҳрида маҳалла тизими ходимлари куни катта тантаналар билан нишонланди
2026-03-22 12:15:00 / Янгиликлар
Бахт уйи тантаналар саройида ўтказилган байрам тадбирида Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Адхамжон Зиявитдинов, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Қўқон шаҳрида фаолият олиб бораётган маҳалла еттилиги аъзолари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тантанали маросимда мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ маҳалла тизимида рўй берган улкан янгиланишлар эътироф этилди.
Тадбирда Қўқон шаҳар ҳокимининг шаҳримизда маҳалла институтини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси эътироф этилиб, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Фарғона вилояти бошқармасининг Ташаккурномаси билан тақдирланди. Тантанали маросимда халқимизга фидокорона хизмат кўрсатаётган маҳалла тизими мутасаддилари ҳам эътироф этилиб, турли даражадаги мукофотлар, эсдалик совғалари ва Ташаккурномалар билан тақдирландилар.
Эл суйган санъаткорлар иштирокида намойиш этилган концерт дастури байрам тадбирига ташриф буюрган меҳмонларни хушнуд этиб, кўтаринки кайфият бахшида этди.









