Қўқон шаҳрида янги маҳалла маскани фойдаланишга топширилди
2026-03-19 14:25:00 / Янгиликлар

Тантанали маросимда мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан маҳалла институтини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди.
Маҳалла фаоллари ҳам мутасаддиларга яратилаётган шарт-шароитлар учун миннатдорчилик изҳор этиб, юртимизда ҳукм сураётган тинч-осойишта ҳаёт, улкан бунёдкорлик ишлари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Қурилиш ишларини тез ва сифатли қилиб бажарган пудратчи ташкилот мутасаддилари ҳам эътироф этилиб, рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирландилар.
Янги барпо этилган бинода маҳалла мутасаддилари учун қулай-шарт шароитлар яратилиб, барча зарурий жиҳозлар билан таъминланди. Масъуллар ушбу шароитлардан унумли фойдаланиб, янада юксак шижоат билан аҳолига хизмат қилишларини билдирдилар.









